- Тошкентдан гапирамиз
- 13.05.2026, 09:41
Расмий муносабат
⚠️ pressa.uz нашрида Тошкент бозорларида кимёвий бўёқлар билан ишлов берилган помидорлар оммавий сотилаётгани ҳақида маълумот эълон қилинди.
Маълум қиламизки, ушбу маълумот ўз тасдиғини топмади.
Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ходимлари томонидан пойтахтдаги барча озиқ-овқат бозорларида ҳолат ўрганилди. Текширув якунларига кўра, кимёвий бўёқлар билан ишлов берилган сабзавот маҳсулотлари сотилаётгани ҳолатлари аниқланмади.
Аҳолига фаол фуқаролик позицияси ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги масалаларига эътибори учун миннатдорлик билдирамиз. Шу билан бирга, таҳририятлар ва ахборот ресурслари администраторларидан бундай маълумотларни эълон қилишдан аввал ваколатли органлардан аниқлаштиришни сўраймиз, чунки нотўғри маълумотларни тарқатиш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
🖼 Бу ерда миллий услубда янгиланган фасадлар, тарихдан сўзловчи деворий барельефлар, сайр учун қулай муҳит ҳамда замона...
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков Олмазор туманига ташриф буюриб, маҳалла фуқаролари, фаоллар, ногиронлиги бўлган ша...

🏛 Мажлисда пойтахтда коррупцияга қарши курашиш, коррупциявий омилларнинг олдини олиш, давлат органлари ва ташкилотлар ф...
Қулай, хавфсиз ва тартибли шаҳарни яратиш — Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Йўл ҳаракатини ташкил этиш марказининг асосий ...