Учтепа – илк ўрта аср қишлоқ харбаси (ВИ-ВИИИ, Х-ХВ аср боши). Оқтепа майдонидаги "Мебел" дўкони ўрнида жойлашган учта тепаликдан иборат. Кейинчалик ривожланиш, тараққиёт, қурилишлар бўлганлиги сабабли,тепаликлар текисланиб кетган. Ҳозирда учта тепаликлар мавжуд, булар: "Восиқ ота" тепалиги, "Усмон ота" тепалиги, "Илҳом ота" тепалиги. Учтепа тумани 1977 йил 15 сентябрда ташкил топган. Дастлаб у Акмал-Икрамов тумани деб номланган. 2005 йил 6 майда номини Учтепа деб ўзгартириш қарор қабул қилинган. Шимолда ва шимоли-шарқда Учтепа тумани Шайхонтоҳур тумани билан, шарқда ва жанубдан Чилонзор тумани билан, ғарбда Тошкент вилоятининг Зангиота тумани билан чегарадош. Туман ҳудудидан Бўзсув ва Қорақамиш каналлари оқиб ўтади. Учтепа туманида 481 кўчалар мавжуд бўлиб, уларнинг асосийлари Лутфий кўчаси, Маннон Уйғур кўчаси, Фарҳод кўчаси, Истирохат кўчаси, Фазилтепа кўчаси, Назарбек кўчаси, Бешкарагач кўчаси ва Кичик Ҳалка Юли кўчаси (Кичик ҳалқа йўли) ҳисобланади. Учтепа туманида республика аҳамиятидаги муъморий ёдгорликлардан Фозилтепа (В-Х асрлар) археологик ёдгорлиги, "Сўпон ота" мажмуаси (ХВИИ аср), маҳаллий маданий мерос обектидан Саидваққос масжиди ва бошқалар сақланган. Туманда: 50 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 32 та давлат умумтаълим мактаблар сони, 1та Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Хорижий тилларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб, 1та хусусий мактаб, 1та баркамол авлод болалар мактаб, 5 та коллеж, 1та олий таълим муассасалари, 2 та болалар-ўсмирлар sport мактаби, 3 та мусиқа ва санъат мактаби мавжуд. Шунингдек туманда 2 та маданият ва аҳоли дам олиш маркази, 2 та маданият ва истироҳат боғи, 1 та сайилгоҳ, 2 та ёшлар меҳнат гузарлари бор.
