Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Тошкентда тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликларига қарши чоралар кучайтирилади

Қулай, хавфсиз ва тартибли шаҳарни яратиш — Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Йўл ҳаракатини ташкил этиш марказининг асосий вазифаларидан биридир. Бу борадаги ишлар аллақачон бир неча йўналишда олиб борилмоқда: пиёдалар учун мўлжалланган жойларни бўшатиш, бекатларни тартибга солиш, ҳаракат хавфсизлигини ошириш, жамоат транспортини ривожлантириш ва шаҳар муҳити сифатини яхшилаш.

Бу ишларнинг кейинги босқичи тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларининг бузилишига нисбатан қатъиятлироқ чора кўриш амалиётини жорий этишдан иборат бўлади.

Пойтахтнинг турли туманларида автомобилларнинг пиёдалар йўлакларида, ўтиш жойлари яқинида, бекатларда, яшил ҳудудларда, шунингдек, тўхташ ёки тўхтаб туришни тақиқловчи белгилар ўрнатилган жойларда қолдирилиши ҳолатлари мунтазам қайд этилмоқда. Бундай қоидабузарликлар одамларнинг хавфсиз ва эркин ҳаракатланишига, жамоат транспорти, махсус техника ва бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг қатновига тўсқинлик қилади.

Айниқса, бундай вазиятлар кексалар, болалар аравачасидаги ота-оналар, ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар учун қийинчилик туғдиради.

Шу муносабат билан, шаҳарда бундай қоидабузарликларга нисбатан янада қатъий чоралар кўриш амалиётига ўтилади. Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузган ҳолда қолдирилган автомобиллар белгиланган тартибда эвакуация қилиниб, махсус жарима майдончаларига жойлаштирилади.

Ушбу чора-тадбирларнинг мақсади — кўчаларда тартибни ўрнатиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва шаҳар муҳитининг асосий тамойилини тиклаш: жамоат жойлари барча аҳоли учун очиқ, хавфсиз ва қулай бўлиши керак.

Ҳайдовчиларни огоҳлантирамиз: тўхташ ва тўхтаб туриш учун жой танлаётганда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилинг ҳамда автомобилларни тақиқланган, пиёдалар, жамоат транспорти, махсус техника ҳаракатига ҳалақит берадиган ёки хавфсизликка таҳдид соладиган жойларда қолдирманг.

Тошкент — аҳоли учун қулай шаҳар. Кўчалардаги тартиб эса умумий маконга бўлган ҳурматдан бошланади.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Oлмазор туманидаги Заркайнар кўчаси пойтахтимизнинг миллий руҳ ва замонавий муҳит уйғунлашган навбатдаги жозибадор масканига айланди
18.05.2026, 16:21
Oлмазор туманидаги Заркайнар кўчаси пойтахтимизнин...

🖼 Бу ерда миллий услубда янгиланган фасадлар, тарихдан сўзловчи деворий барельефлар, сайр учун қулай муҳит ҳамда замона...

Ахборот, ҳисобот, мулоқот: Олмазор тумани аҳолиси билан таклифлар, эҳтиёжлар ва амалий ечимлар муҳокама қилинди
18.05.2026, 11:13
Ахборот, ҳисобот, мулоқот: Олмазор тумани аҳолиси ...

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков Олмазор туманига ташриф буюриб, маҳалла фуқаролари, фаоллар, ногиронлиги бўлган ша...

Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг 3-сон мажлиси бўлиб ўтди
18.05.2026, 10:57
Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий ке...

🏛 Мажлисда пойтахтда коррупцияга қарши курашиш, коррупциявий омилларнинг олдини олиш, давлат органлари ва ташкилотлар ф...

❗️ Депутат Саид Газиева Сакинаxon Шерзодовна томонидан 20 га яқин маҳаллий ижро ҳокимияти органларига депутатлик сўровлари юборилди.
15.05.2026, 09:34
❗️ Депутат Саид Газиева Сакинаxon Шерзодовна томон...

🏛 2025 йил 30 декабрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия