- Тошкентдан гапирамиз
- 07.09.2026, 10:14
ЎзДЖТУ талабалари учун вақтинчалик автобус йўналиши йўлга қўйилади
2026/2027-ўқув йили бошланиши муносабати билан 7-сентябрдан бошлаб «Мирзо Улуғбек» метро бекати — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети йўналишида вақтинчалик автобус қатнови йўлга қўйилади.
📍 Йўналиш бўйича асосий маълумотлар:
🗓 Қатнов бошланиши: 7-сентябрдан
⏰ Ҳаракат вақти: 07:00 дан 08:00 гача (эрталабки тиғиз вақтда)
🚌 Автобуслар сони: 4 та катта сиғимли автобус
🎓 Манзил: автобуслар талабаларни «Мирзо Улуғбек» метроси олдидан ЎзДЖТУнинг ҳар иккала ўқув биносига етказиб беради.
📍 Йўналиш:
— «Мирзо Улуғбек» метроси;
— Тахтагул;
— ТҲАЙ;
— Лутфий;
— Кўкча Дарвоза;
— Заковат кўчалари;
— ЎзДЖТУ.
Нима учун янги йўналиш ташкил этилмоқда?
Ҳозирда ЎзДЖТУ талабаларининг катта қисми университетига боришда «Чилонзор» метро бекатигача етиб келиб, ундан кейин автобусларга ўтади. Натижада эрталабки тиғиз вақтда ушбу йўналишдаги жамоат транспортларида йўловчилар оқими ортиши сабабли юклама ошади.
Янги вақтинчалик йўналиш орқали талабалар «Мирзо Улуғбек» метро бекатидан тўғридан-тўғри университетигача автобусда етиб боришлари мумкин бўлади.
Бу талабаларнинг эрталабки тиғиз вақтда университетига тезроқ ва қулайроқ етиб боришига, шу билан бирга «Чилонзор» метроси ва унга туташ жамоат транспорти йўналишларидаги юкламани камайтиришга хизмат қилади.
Эслатма: Мазкур автобуслар фақат эрталабки тиғиз вақтда — соат 07:00 дан 08:00 гача ҳаракатланади.

⛽️ Пойтахтимизда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, аҳолига хизмат кўрсатиш тизимининг мавсумга тайёргарлигини таъминл...

🔺 Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан пойтахт кўчаларидаги транспорт оқими, тирбандлик даражаси ...

Ҳурматли Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари!Глинка кўчасида содир бўлган воқеадан хавотирда эканингизни тушунамиз. Ҳози...

Эслатиб ўтамиз, бугун — 4 сентябрь куни Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабу...