Учтепа тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Шаҳрисабз кўчасидаги BRT йўлаги фойдаланишга топширилди

Тошкент шаҳрида жамоат транспортига устуворлик бериш, автобуслар ҳаракатини тезкор ва барқарор ташкил этиш мақсадида Шаҳрисабз кўчасидаги BRT йўлагининг биринчи босқичи фойдаланишга топширилди.

Лойиҳанинг мазкур босқичи Шаҳрисабз, Миробод ва Шота Руставели кўчалари туташган айланма чорраҳадан Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишмагича бўлган 1,2 километрлик участкани қамраб олди.

🏗 Қурилиш жараёнида мавжуд асфальт қопламасини янгилаш билан чекланилмади. BRT йўлагида катта сиғимли автобусларнинг мунтазам ҳаракати ва доимий юкламаси ҳисобга олиниб, йўлнинг остқи конструкцияси тўлиқ қайта қурилди.

Бунинг учун айрим қисмларда 2 метрдан ортиқ чуқурликкача қазиш ишлари бажарилиб, мавжуд асос олиб ташланди ва йўл пойдевори қайта шакллантирилди. Грунт намлиги, тупроқнинг силжиши ва кейинчалик чўкиш хавфини камайтириш мақсадида геотекстиль қопламаси ётқизилди.

Шундан сўнг йўл асоси босқичма-босқич мустаҳкамланиб:
— 35 сантиметр қалинликдаги қум-шағал аралашмаси ётқизилди;
— M-75 маркали мустаҳкамловчи қатлам ташкил этилди;
— 9 сантиметр қалинликдаги йирик донали асфальт-бетон қатлами ётқизилди;
— якуний қоплама сифатида 5 сантиметр қалинликдаги ПШМА-20 қўлланилди.

🚌 BRT инфратузилмаси доирасида 5 та янги автобус бекати ташкил этилиб, жамоат транспорти учун алоҳида ҳаракат йўлаги шакллантирилди. BRT йўлаги умумий транспорт оқимидан бордюрлар орқали жисмонан ажратилди.

Бу ечим автобусларнинг тирбандликка камроқ боғлиқ ҳолда ҳаракатланиши, қатнов оралиғининг барқарорлигини таъминлаш ҳамда бекатларга хавфсиз кириб-чиқиш имкониятини яхшилашга хизмат қилади.

🚧 Қурилиш давомида йўл ҳаракати тўлиқ тўхтатилмади. Ишлар марказий қисмдаги тасмаларда босқичма-босқич олиб борилиб, транспорт воситалари ҳаракати кўчанинг икки йўналишидаги чекка ўнг тасмаларда сақлаб қолинди.

📍 1,2 километрлик ушбу участка Шаҳрисабз кўчасида BRT инфратузилмасини шакллантиришнинг биринчи босқичи ҳисобланади. Умумий лойиҳа доирасида Шаҳрисабз кўчасининг қарийб 3 километрлик қисмида BRT йўлагини ташкил этиш кўзда тутилган.

Шаҳрисабз кўчасидаги янги BRT участкасининг фойдаланишга топширилиши пойтахтда жамоат транспортига устуворлик берилган замонавий кўча инфратузилмасини босқичма-босқич шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг давоми бўлди.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик муҳокама қилинди
07.09.2026, 15:11
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик муҳокама қилинди

⛽️ Пойтахтимизда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, аҳолига хизмат кўрсатиш тизимининг мавсумга тайёргарлигини таъминл...

5-сентябр ҳолатига кўра пойтахт йўлларидаги транспорт ҳаракати: асосий кўрсаткичлар
07.09.2026, 11:19
5-сентябр ҳолатига кўра пойтахт йўлларидаги трансп...

🔺 Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан пойтахт кўчаларидаги транспорт оқими, тирбандлик даражаси ...

ЎзДЖТУ талабалари учун вақтинчалик автобус йўналиши йўлга қўйилади
07.09.2026, 10:14
ЎзДЖТУ талабалари учун вақтинчалик автобус йўналиш...

2026/2027-ўқув йили бошланиши муносабати билан 7-сентябрдан бошлаб «Мирзо Улуғбек» метро бекати — Ўзбекистон давлат жаҳо...

Глинка кўчасидаги вазият ҳақида ахборот
04.09.2026, 13:56
Глинка кўчасидаги вазият ҳақида ахборот

Ҳурматли Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари!Глинка кўчасида содир бўлган воқеадан хавотирда эканингизни тушунамиз. Ҳози...