«Баҳор» ресторани — Тошкентнинг биринчи банкет залларидан бири, 1958-йилда меъмор В. Д. Романов лойиҳаси бўйича XX аср ўрталарининг классик услубида қурилган.
Маълумотларга кўра, «Баҳор» дастлаб
чиройли умумовий овқатланиш ошхонаси сифатида қурилган, аммо барбир юқори
жамият деб аталганлар учун асосий ресторан бўлиб қолди. Давлат раҳбарлари,
санъат ва илм арбоблари, амалдорлар ва бадавлат тошкентликлар ўз тадбирлари ва
байрам дастурихонларини шу ерда ўтказишган.
Ресторан собиқ Горкий номидаги боғнинг
(ҳозирги «Болажон» парки) ён киришида жойлашган бўлиб, тўй кортежлари албатта
ташриф буюрадиган жой.
«Баҳор» — Тошкентнинг энг қадимий
ишлаётган ресторанларидан бири. У бир неча марта қайта қурилган ва қўшимча
муассасалар билан тўлдирилган. Дастлаб фақат кириш ўнг томонида «Кулинария» ва
шароб сотиладиган дўкон бор эди. Бир вақтлар чап томонда ертўлада компьютер
ўйин клуби ишлаган. Ҳозирда ўнг томонда Бук-кафе, чап ва орқа томонда ҳам
ресторанлар очибди.

Тошкентликларга яхши таниш, Бродвейдаги (Сайилгоҳ кўчаси) бинода ҳозир Адлия вазирлиги жойлашган бў...
Кўкалдош мадрасаси ёнидаги учта фируза рангли гумбаз узоқдан ҳам кўзга ташланади ва Тошкентнинг эс...

«Самарқанд» чойхонаси 1975-йилда Самарқанд-Дарваза кўчасида қурилган.Меъмор — С. Сутягин, муҳандисл...

Анҳор бўйидаги чойхона 1956 йилда меъмор В.М. Дмитриев лойиҳаси асосида қурилган ва Ўзбекистоннинг ...