
«Самарқанд» чойхонаси 1975-йилда Самарқанд-Дарваза кўчасида қурилган.
Меъмор — С. Сутягин, муҳандислар — А. Браславский ва
В. Тен, рассомлар — А. Ган, В. Ган, А. Фертман, Р. Авакян, Ю. Киселёв ва А.
Овсепян.
Пирамидага ўхшаған ўзига хос чойхона Самарқанднинг
2500 йиллиги муносабати билан 1970-йилларда қурилган. Ташқи томонга эгилган
пилонлар ва улар орасидаги гумбаз биногнинг таниш «эртакдаги» силуэтини
яратган. Совет даврида кириш олдида тошкентликларнинг катта авлоди яхши таниган
Насриддин Афанди ҳайкали турарди.
Мустақиллик йилларида бино бир неча марта эгасини
алмаштирди ва кўп марта реконструкция қилинди. Охирги, ташқи кўринишга ҳам
таъсир қилган реконструкция 2017-йилда бўлиб ўтди. Олдинги ифодали кўринишдан
фақат характерли эгилган пилонлар сақланиб қолди. Дастлабки меъморчиликнинг
йўқолиши бинода турли ташкилотлар жойлашиб, улар ўз хоналарини умумий
концепциясиз ва чойхонани асл ҳолига қайтариш истагисиз безашлари билан боғлиқ.
Совет даврида шаҳар аҳамиятидаги ёдгорликлар рўйхатига
кирган чойхона бугун маданий мерос объекти мақомига эга эмас.

Хаст-Имом мажмуаси ёнида жойлашган ноёб халқаро илмий-маърифий комплекс – мусулмонларнинг зиёратго...

Кўплаб нашрлар замонавий гумбазлардан фойдаланишни зилзиладан кейин Чилонзорда қурилган янги маҳалл...

Шаҳарнинг шимоли-ғарбий қисмида Тошкентнинг энг катта меъморий мажмуаси — олийгоҳ шаҳарчаси жойлаш...

1865 йилда Анҳорнинг чап соҳилида, Қайтмас дарвозаси яқинида ҳарбий қалъа қурилган. Баланд ер уюмл...