
Анҳор бўйидаги чойхона
1956 йилда меъмор В.М. Дмитриев лойиҳаси асосида қурилган ва Ўзбекистоннинг моддий
маданий мерос объектлари рўйхатига киритилган. Кўп
тошкентликлар чойхонага ташриф буюришган — айниқса, ёз жазирамасида сув устида ўтириш жуда ёқимли эди.
Кафе XIX асрнинг биринчи
ярмида қурилган собиқ Қўқон қалъаси — Ўрда ўрнида жойлашган. Кафе ёнидаги Анҳор
устидан ўтган кўприк XIX аср охири — XX аср бошида эски шаҳарни руслар яшайдиган
янги шаҳар билан боғлаган.
Кафе биноси миллий
элементлар асосида лойиҳалаштирилган, аммо бир неча бор реконструкция қилинган.
Шундай қилиб, 1979 йилда кафе кенгайтирилиб, ёнига янги бинолар қурилди ва у 280 ўринли ёзги ҳамда қишки икки залга эга бўлди.
2012–2014
йилларда Анҳор қирғоғини реконструкция қилиш вақтида 1979 йилда қурилган қўшимча биноларнинг
бир қисми бузиб ташланди. Ўша пайтда кафе ёнида кўп қаватли уй қурилиши
бошланди. Тошкентликларнинг норозилигидан сўнг, 2023 йилда қурилиш ишлари тўхтатилди
ва бино бузиб ташланди.

ЎзССРнинг 50 йиллигига бағишлаб яратилган бир қатор обектлар орасида 16 қаватли «Шарқ» нашриёт мажму...

Сквередаги чиройли бино 1895-йилда меъмор В. С. Гейнцельман томонидан қурилган ва Император давлат ...

Шаҳарнинг шимоли-ғарбий қисмида Тошкентнинг энг катта меъморий мажмуаси — олийгоҳ шаҳарчаси жойлаш...

Тошкент марказини безаб турган энг чиройли бинолардан бири — Ўзбекистон рассомлари уюшмаси Кўргазма...