- Тошкентдан гапирамиз
- 27.10.2026, 10:00
Жамоат транспорти учун алоҳида йўлаклар қурилишининг навбатдаги босқичи: Тошкентнинг учта кўчасида махсус йўлаклар барпо этиш ишлари бошланди
Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЙҲТМ) маълумотларига кўра, пойтахтнинг учта кўчасида жамоат транспорти учун алоҳида йўлакларни (BRT) ташкил этиш ва йўл қопламасини капитал таъмирлаш ишлари бошланди.
Ишлар қуйидаги йўл қисмларида олиб борилмоқда:
🔹 Шаҳрисабз кўчаси — Амир Темур кўчасидан Махтумқули кўчасигача.
Узунлиги — 1 км.
Иш муддати: 2026-йил 17-октябрдан 1-декабргача.
🔹 Амир Темур кўчаси — «Юнусобод» метро бекатидан Боғишамол кўчасигача.
Умумий узунлиги — 2,73 км.
Ишлар икки босқичда ташкил этилади:
I босқич — 1,43 км, 2026-йил 24-октябрдан 10-декабргача;
II босқич — 1,3 км, 2026-йил 27-октябрдан 10-декабргача.
🔹 Янги Сергели кўчаси — Шота Руставели кўчаси билан кесишган чорраҳадан Сергели йўли йўналишидаги йўл ўтказгичгача.
Узунлиги — 1,36 км.
I босқич — 2026-йил 24-октябрдан 30-ноябргача.
Учала йўл қисмининг умумий узунлиги 5,09 км ни ташкил этади.
Ушбу лойиҳаларни амалга оширишдан кўзланган мақсад — жамоат транспорти самарадорлигини ошириш, қатнов вақтини қисқартириш ҳамда йўловчилар учун янада қулай шароитлар яратишдир.
Таъмирлаш ишлари даврида ҳайдовчилардан юзага келиши мумкин бўлган вақтинчалик ҳаракат чекловларини инобатга олиш ва йўл белгилари талабларига риоя қилиш сўралади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабуллар ташкил этилад...
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан пойтахтдаги экологик вазиятни ҳар куни кузатиб борувчи ва масъул хизматлар ишини...

Соат 15:00 дан 17:00 гача фуқароларни Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари, Ра...
2024-йилда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан Бектемир туманида пойта...