Учтепа тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Тошкент шаҳар эҳтиёжларини тўлиқ қоплаш (импорт ўрнини босиш) мақсадида маҳаллий бута етиштириш ҳажмини оширмоқда

2024-йилда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан Бектемир туманида пойтахт экологик тизимининг дастлабки ҳудудларидан бири — яшил белбоғни шакллантириш ишлари бошлаб юборилди. Айни пайтда бу ерда экилган дарахтлар қаторида кичик иссиқхоналар ҳам ташкил этилмоқда. Уларда шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ихтиёридаги қаламчалардан бута кўчатлари етиштирилмоқда. Бу ишларга тегишли идораларнинг 2020 нафар мутахассис ва ходимлари жалб этилган.

Мавжуд қаламчалардан қарийб 110 гектар майдонда камида 120 миллион туп — ҳар бир туман учун камида 10 миллион тупдан бута экиш ва етиштириш режалаштирилган. Ушбу жараённи ташкил этиш мақсадида туманларда масъул ходимлар белгиланиб, соҳа мутахассисларидан иборат жамоалар тузилди.

Илгари буталар, жумладан, импорт навларни харид қилишга катта маблағ йўналтириларарди. Мавжуд қаламчалардан кўчат етиштириш эса импортга қарамликни камайтириш ва тайёр кўчат сотиб олиш харажатларини қисқартириш имконини беради.

Кўпайтириш учун камида беш турдаги бута танлаб олинган. Хориждан таклиф этилган мутахассислар иштирокида иқлимга мослаштирилган бу ўсимликлар сўнгги икки мавсумда Тошкент шароитида яхши натижа кўрсатди. Танлаб олинган турлар орасида шамшод, лигуструм, италян лигуструми, «Браво» лоницераси, япон лоницераси, зирк, бересклет, лаванда, ҳинд настарини ва туя бор.

Бу — иқлимга мослаштирилган импорт навлар қаламчасидан бута етиштириш бўйича шундай кўламдаги илк лойиҳадир. Барпо этилаётган кўчатхоналар яшил белбоғнинг бир қисмига ва пойтахтнинг қўшимча экологик қалқонига айланади, шунингдек, шаҳарнинг кўчатга бўлган эҳтиёжини босқичма-босқич қондириш имконини беради. Маҳаллий кўчат етиштиришни ривожлантириш Тошкентни режали тарзда кўкаламзорлаштиришга, унинг экологик тизимини мустаҳкамлашга ва шаҳар микроиқлимини яхшилашга хизмат қилади.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Спорт ва дам олиш учун янада кўпроқ имкониятлар: Тошкентда маҳаллаларни ободонлаштириш ишлари давом этмоқда
27.10.2026, 15:04
Спорт ва дам олиш учун янада кўпроқ имкониятлар: Т...

🏓🏟️Тошкент шаҳрининг маҳаллаларида кўкаламзорлаштириш, спорт ва болалар майдончаларини қуриш, хиёбонлар ташкил этиш ҳа...

Жамоат транспорти учун алоҳида йўлаклар қурилишининг навбатдаги босқичи: Тошкентнинг учта кўчасида махсус йўлаклар барпо этиш ишлари бошланди
27.10.2026, 10:00
Жамоат транспорти учун алоҳида йўлаклар қурилишини...

Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЙҲТМ) маълумотларига кўра, пойтахтнинг учта кўчасида жамоат транспорти учун алоҳида ...

Бугун Халқ қабулхонасида иккита қабул бўлиб ўтади
27.10.2026, 09:38
Бугун Халқ қабулхонасида иккита қабул бўлиб ўтади

Эслатиб ўтамиз, бугун Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабуллар ташкил этилад...

Тошкентдаги экологик вазият — кунлик назоратда
27.10.2026, 09:36
Тошкентдаги экологик вазият — кунлик назоратда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан пойтахтдаги экологик вазиятни ҳар куни кузатиб борувчи ва масъул хизматлар ишини...