Учтепа тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Шахсий қабул: фуқаролар мурожаатларига ечим

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 1-апрелдаги ПФ–51-сон "Аҳоли билан мулоқот тизимини самарали ташкил қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда фуқаролар билан очиқ мулоқотни янада кучайтириш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари А. Шовкатов томонидан маданият, туризм ва маданий мерос соҳалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

📈Қабул давомида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан мазкур соҳаларни ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, маданий ва туризм инфратузилмасини такомиллаштириш, хизматлар сифатини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан мурожаатлар ва таклифлар билдирилди.

🧑‍💻Ҳар бир мурожаат батафсил ўрганилиб, уларнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тегишли масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Қўшимча ўрганишни талаб этадиган масалалар ижро назоратига олиниб, уларнинг қонуний ва ўз вақтида ҳал этилишини таъминлаш юзасидан зарур чоралар белгиланди.

➡️Фуқаролар билан очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг мурожаатларига тезкор ва адолатли ечим топиш, шунингдек, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва ҳисобдорлигини таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди
23.07.2026, 14:47
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма...

📈Сессияда пойтахтнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, қонунийликни таъминлаш ҳамда шаҳар инф...

Тошкент сайёҳлар учун янада жозибадор бўлмоқда
23.07.2026, 10:26
Тошкент сайёҳлар учун янада жозибадор бўлмоқда

⚡️2026-йилнинг 6 ойида пойтахтда 26 та туризм ва гастрономик кўча фаолият юритиб, уларнинг умумий узунлиги 27,2 километр...

Ўзбекистонда кўрсатилаётган ҳар икки хизматнинг қарийб биттаси Тошкент ҳиссасига тўғри келмоқда.
22.07.2026, 15:21
Ўзбекистонда кўрсатилаётган ҳар икки хизматнинг қа...

⚡️2026-йилнинг 6 ойида пойтахтда хизматлар ҳажми 274,4 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,4% ...

2026-йилнинг 6 ойида Тошкент шаҳрида инвестициялар ва иқтисодий ривожланиш йўналишида эришилган асосий натижалар
22.07.2026, 10:52
2026-йилнинг 6 ойида Тошкент шаҳрида инвестициялар...

2026-йилнинг биринчи ярмида Тошкент шаҳри инвестицияларни жалб этиш ҳамда иқтисодий ривожланиш суръатлари бўйича мамлака...