
Собиқ «Интурист» маданий-ахборот маркази биноси 1986-йилда меъмор Владимир Нарубанский лойиҳаси бўйича қурилган ва Тошкент модернизмнинг энг ёрқин ёдгорликларидан бири ҳисобланади. Нарубанский билан бирга лойиҳада меъморлар В. Муратов ва Р. Валиев, шунингдек муҳандис А. Иванов ишлаган.
Мажмуа П-шаклидаги офис корпуси ва ичида катта ва
кичик учрашув заллари жойлашган силіндр шаклидаги иншоотдан иборат. Силіндр
корпус фигурали ғишт териш билан ажралиб туради. Биногнинг ички ҳовлисида
декоратив бассейн ва оригинал ҳайкал бор; офис хоналари эшиклари ҳовли
периметри бўйлаб галереяларга очилади.
Дастлаб бу ерда Халқлар дўстлиги клуби ва «Интурист»
агентлигининг «Туризм уйи» жойлашган эди. Мустақиллик йилларида бинода
Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг офислари жойлашган.
2020-йилда Маданият ва санъатни ривожлантириш
жамғармаси ташаббуси билан бинони реконструкция қилиш эълон қилинди.
Янгилагандан кейин бу ерда иккита маданий муассаса — Француз маданият маркази
ва Маданий мерос объектларини реставрация қилиш маркази жойлашиши
режалаштирилган. Иккала марказ ҳам Жамғарма ташаббуси билан ташкил этилган,
шунинг учун Жамғарманинг ўзи ҳам офиси шу биноға кўчирилади. Бундан ташқари
кутубхона, коворкинг, лекторий ва театр зали очилиши ваъда қилинган.

1938-йилда совет меъмори А. И. Павлов лойиҳаси бўйича конструктивизм ва социалистик реализм услубид...

2025-йил январда Тошкентнинг рамзларидан бири — телевизион минорамизга 40 йил тўлди. Дастлаб бу ми...
Тошкент автомобил йўллари институти 1972 йилда Тошкент политехника институтининг автомобил-йўл фак...

2007 йилда мақбараси яқин атрофда жойлашган буюк илоҳиётчи ва аллома Қаффол аш-Шоший шарафига Ҳасти...