Deprecated: mysql_connect(): The mysql extension is deprecated and will be removed in the future: use mysqli or PDO instead in /var/www/vhosts/tashkent.uz/httpdocs/modules/frontend/news.php on line 4
 uchtepa.tashkent.uz Uchtepa.Tashkent.Uz - Сиз Тадбиркормисиз? Унда Сизга Янги Имконият Туғилди!
Фотогалерея
Видеогалерея

Сиз тадбиркормисиз? Унда сизга янги имконият туғилди! - Бўлимга қайтиш

Тошкент шаҳар ҳокимлиги тадбиркорлик субъектларини кўллаб-қувватлаш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда давлат ва хусусий шерикчликни ривожлантириш борасидаги янги лойиҳага қўл урди.

Хусусан, жорий йилнинг 14 июль куни 12:00дан 15:00га қадар пойтахт ҳокимлиги биносида Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Артиқходжаев, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга маъсул идоралар раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар ва ҳорижий инвесторлар иштирокида амалий учрашув ўтказилади. Мазкур тадбир хусусий сектор вакилларининг истиқболли лойиҳаларини кўриб чиқиш ва ҳаётга жорий этишга қаратилган.

Янгича ёндашувда ўтказилаётган ушбу учрашувда тадбикорлар ва хорижий инвесторлар Тошкент шаҳрини янада кўркам қилиш, пойтахтимизда саноат ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа барча соҳаларни ривожлантириш бўйича ўз лойиҳалари билан иштирок этишлари мумкин. Тадбиркорлардан лойиҳаларини слайд кўринишида тақдим этишлари сўралади. Учрашув очиқ, холис ва шаффоф ўтиши кафолатланади.

Мазкур тадбирнинг муҳим бир натижаси сифатида пойтахтимизда  турар жой биноларини қуришни режалаштирган тадбиркорларга лойиҳалари тасдиқдан ўтгач, Тошкент шаҳар ҳокимияти Давлат шерикчилиги асосида ер участкалари ажратади. Бунда давлат шерикчилигининг аҳамияти шундаки, турар жой биноларининг қурилиши тугатилгач, давлатга уларни сотишдан тушган даромаддан фоиз тўланмайди, балки умумий хонадонларнинг 10-15 фоизи ҳокимлик тасарруфига ўтказилади ва ушбу хонадонлар чин етим, ногирон, кам таъминланган, боқувчиси йўқ уй-жойга муҳтож аҳоли қатламига тақдим этилади.  Бу билан ҳам шаҳримиз ободончилигига ҳисса қўшилади, ҳам кўнгли яримларнинг эҳтиёжини қондиришнинг муҳим хайрли иш амалга оширилади.

Мазкур учрашув якуни бўйича шаҳар ҳокимлиги томонидан тегишли қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги тадбиркор ва инвесторлардан ушбу учрашувда фаол иштирок этишларинини сўрайди!

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Олдин      Кейин

Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Учтепа туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

26

 

 

248

 

359

 

Ижродаги мурожаатлар

 

9

 

114

 

172

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

17

 

134

 

187

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

1

 

2

 

25

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 274-20-77

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 274-33-11

Факс

(+9989 71) 274-01-56

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар