Deprecated: mysql_connect(): The mysql extension is deprecated and will be removed in the future: use mysqli or PDO instead in /var/www/vhosts/tashkent.uz/httpdocs/modules/frontend/news.php on line 4
 uchtepa.tashkent.uz Uchtepa.Tashkent.Uz - Долзарб Масалалар Ижроси Йўлида
Фотогалерея
Видеогалерея

Долзарб масалалар ижроси йўлида - Бўлимга қайтиш

Аввал хабар қилинганидек, куни кеча халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўттиз саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда дастлаб халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг бўшаб қолган сайлов округларида 2018 йил 1 июль куни бўлиб ўтган депутатлар сайлови якунлари бўйича шаҳар сайлов комиссияси раиси Х.Каримовнинг ахбороти тингланиб, “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг бўшаб қолган сайлов округларида ўтказилган депутатлар сайлови якунлари ва сайланган депутатларнинг ваколатларини эътироф этиш тўғрисида” қарор қабул қилинди.

Сўнг Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ижроси, бюджетнинг даромадлар базасини ошириш ва янги иш ўринлари барпо этиш бўйича 2018 йилнинг биринчи ярмидаги ижроси  бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Арипов ҳисоботи муҳокома этилди.

Ушбу масала бўйича қабул қилинган қарорда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда иқтисодиётни ўстиришнинг юқори ва барқарор суръатларини сақлаб қолиш, айниқса саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини изчил ўсишини таъминлаш мақсадида иқтисодиёт соҳасида йўл қўйилган камчиликларни, хусусан ишлаб чиқариш ҳажмини пасайтириб юборган, зарар билан ишлаётган корхоналар сонини камайтириш ҳамда ушбу масалаларни ҳал этишда туманда ташкил этилган ишчи гуруҳларни фаолиятини жонлантириш кўрсатиб ўтилди.

Иқтисодиётда таркибий ўзгартиришлар ва диверсификациялашни чуқурлаштириш, янги юқори технологияли ишлаб чиқаришларни жадал ривожлантиришни таъминлаш, мавжуд қувватларни модернизациялаш ҳамда технологик жиҳатдан янгилаш жараёнларини жадаллаштириш қайд этилди.

Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган объектларнинг белгиланган муддатларда ишга туширилиши, дастур параметрларининг тўлиқ ва сифатли бажарилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатиш, лойиҳаларни амалга оширилишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ўрганиб бориш ва уларни ўрнатилган тартибда ҳал этиш чораларини кўриш ҳамда лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда қувватларни белгиланган муддатларда ишга туширилишини таъминлаш вазифалари қўйилди.

Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси, Иқтисодиёт ва комплекс ривожлантириш бош бошқармаси, Статистика бошқармаси, Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси, Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси, туман ҳокимликларига 2018 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ҳамда янги иш ўринларини ташкил этишга йўналтирилган қўшимча дастурлар ва чора-тадбирлар ижроси юзасидан таъсирчан мониторинг олиб бориш белгиланди.

Кам таъминланган оила аъзоларини бандлигини таъминлаш бўйича ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларининг Миллий вакансия базасига киритиш ва ишга жойлаштиришга йўлланмалар бериш йўли билан маҳаллаларда аҳоли, айниқса аёллар ва ёшларни ишга жойлаштиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича “йўл хариталари”и ишлаб чиқилиши ва ижроси таъминланиши лозимлиги қайд этилди.

Шунингдек, жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи, бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятидан, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий белгиланган солиқ тушумларини тўлиқ қамраб олиш таъкидланди.

Инвестиция лойиҳаларини, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобидан тушумларни ошириш, фаолият кўрсатмаётган корхоналарнинг фаолиятини тиклаш ҳамда паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарнинг молиявий аҳволини яхшилаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Тошкент шаҳрида маҳаллий бюджети ва маҳаллий бюджетлар даромадлари бажарилиши ҳолати, улар томонидан қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги бўйича 2018 йил иккинчи чоракдаги фаолияти юзасидан Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Нормат Турсуновнинг ҳисоботи тингланди.

 Ушбу масала муҳокамаси жараёнида Тошкент шаҳар туман давлат солиқ идоралари раҳбарларининг маҳаллий бюджетлар даромадлари бажарилиши ҳолати, улар томонидан қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланиши ва тўланиши, солиқ қарзини қисқартириш тўғрисида ҳисоботлари халқ депутатлари туманлар Кенгашлари сессияларида муҳокама қилиб бориш тавсия этилди.

Дaвлaт сoлиқ сиёсaтини aмaлгa oшириш вa сoлиқ қoнунчилигигa, сoлиқлaр вa бoшқa мaжбурий тўлoвлaрнинг тўғри ҳисoблaнишигa, тўлиқ вa ўз вaқтидa тўлaнишигa риoя қилинишини, сoлиқлaр вa бoшқa мaжбурий тўлoвлaрнинг Ўзбeкистoн Рeспубликaси Сoлиқ кoдeксигa ҳaмдa бoшқa қoнун ҳужжaтлaригa мувoфиқ Дaвлaт бюджeтигa, дaвлaт мaқсaдли жaмғaрмaлaригa вa бюджeтдaн тaшқaри жaмғaрмaлaргa тўлиқ миқдoрдa тушишини тaъминлaш вазифалари қўйилди.

Шунингдек, сoлиқлaрнинг йиғилувчaнлигини oшириш чoрa-тaдбирлaрини рўёбгa чиқaриш, axбoрoт рeсурс мaълумoтлaрининг ягoнa интeгрaтциялaштирилгaн бaзaсини юритиш aсoсидa сoлиқ тўлoвчилaрни ҳисoбгa oлиш мexaнизмлaрини тaкoмиллaштириш, улaргa кўрсaтилaдигaн axбoрoт-мaслaҳaт xизмaтлaри вa интeрaктив xизмaтлaр сoҳaсини кeнгaйтириш, сoлиқ сoҳaсидaги ҳуқуқ бузилишлaрининг oлдини oлиш, aниқлaш вa улaргa бaрҳaм бeриш бўйичa кoмплeкс тaдбирлaрни aмaлгa oшириш белгиланди.

Солиқ солишнинг янги объектлари ва солиқ солинадиган базани кенгайтириш бўйича ахборотларни тақдим этиш мақсадида Ер ресурслари ва давлат кадастри, статистика, адлия, прокуратура органлари, судлар, “Электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти ва “Тошкентшаҳаргазтаъминоти” филиали корхоналари ҳамда бошқа манфаатдор ташкилот ва идораларни солиқ органларининг Ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурс базасига интеграция қилиниш чоралари кўриш таъкидланди.

Тошкент шаҳар молия бош бошқармасининг Тошкент шаҳар бюджети ижроси, шунингдек, ҳудудларнинг салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджетларнинг даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда қўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари, жумладан, маҳаллий бюджетлар даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари бўйича 2018 йил иккинчи чоракдаги фаолияти юзасидан Тошкент шаҳар Молия бош бошқармаси бошлиғи  Лутфулла Исматуллаев ҳисобот берди.

Унда бюджет даромадлари ва харажатларининг тасдиқланган кўрсаткичларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2018 йил учинчи чорак учун белгиланган даромад прогноз кўрсаткичларини сўзсиз ва барча манбалари бўйича сифатли ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни кўриш топширилди.

Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасининг Тошкент шаҳрида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида 2018 йил иккинчи чоракдаги фаолияти юзасидан тўғрисида.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Рустам Жўраевнинг ҳисоботи тингланди.

Ушбу масала юзасидан  Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига 20 кунлик муддат ичида ички ишлар идоралари тизмида мавжуд камчиликлардан келиб чиқиб, ҳудудда қонунийликни таъминлаш, жиноятчиликни барвақт олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларнинг ижросини таъминлаш чораларини кўриш ҳамда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ахборот тақдим этиш топширилди.

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига ҳар ўн кунда бир маротаба туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари ва ички ишлар бўлимлари бошлиқларининг ўз ҳудудларида содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик тўғрисида таҳлилар асосида ҳисоботлари тинглаб бориш, ҳар чоракда туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари бошлиқлари ҳамда ҳар ойда уларнинг ўринбосарлари томонидан туманда содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгашларига ҳисобот бериш, жиноятларга қарши кураш, уларни олдини олиш ҳамда профилактик ишларни олиб борилишида кенг жамоатчилик билан ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

 

Сессия кун тартиби бўйича халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузурида фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат фондини ташкил этиш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шуҳрат Турдикуловнинг ахбороти тингланди.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини ижросини таъминлаш ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини янада ривожлантириш, уларнинг мамлакатда демократик ўзгаришларни амалга оширишда ва жамиятни эркинлаштиришда фаол иштирок этишига кўмаклашиш, ташаббускорларни рағбатлантириш, уларнинг молиялаштириш манбаларини шакллантириш учун объектив шароитлар яратишни ташкил этиш мақсадида, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат фондининг янги таҳрирдаги Устави, Кенгаш комиссиясининг таркиби ва Бошқарув таркиби тасдиқланди.

Сессия давомида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг айрим доимий комиссиялари таркибига ўзгартириш киритилди.

Унга кўра, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, Олмазор тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Б.Рахмонов халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, Шайхонтоҳур тумани ҳокими вазифасини бажарувчи  Б.Гаибназаров халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси этиб сайланди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Ш.Иргашев халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг саноат, транспорт, қурилиш, алоқа ва аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси таркибига, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, Яшнобод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Д.Турдиев халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси таркибига киритилди.

Сессия  кун тартиби бўйича “Тошкент шаҳридаги Бодомзор йўли кўчасига буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов номини бериш тўғрисида” қарор қабул қилинди.  Ушбу қарор газетамизнинг навбатдаги сонида эълон қилинади.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида кўрилган масалалар, шу жумладан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлашга, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилувчи  қонунлар бўйича атрофлича ахборот берилди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг сессиясида кўрилган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Олдин      Кейин

Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Учтепа туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

491

 

 

248

 

359

 

Ижродаги мурожаатлар

 

83

 

114

 

172

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

408

 

134

 

187

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

15

 

2

 

25

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 274-20-77

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 274-33-11

Факс

(+9989 71) 274-01-56

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар