Ўзбекистон Республикасининг Женева (Швейцария) шаҳридаги ваколатхонаси ёрдамида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Халқаро ноширлар ассоциациясига (IPA) аъзо бўлиши юзасидан тегишли тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Бу ҳақда Агентликнинг телеграмдаги “Матбуот минбари” канали орқали маълум қилинди.
Халқаро ноширлар ассоциацияси миллий, минтақавий нашриёт уюшмаларининг дунёдаги энг йирик ташкилотидир. Африка, Осиё, Австралия, Европа ва Америка қитъасининг олтмишдан зиёд мамлакатида фаолият юритаётган саксонга яқин ташкилот унинг аъзси ҳисобланади. Уюшма 5,6 миллиарддан ортиқ харидорни қамраб олган йирик бозорга эга. Ташкилот аъзолари ушбу бозорларда ўзларининг минглаб матбаа маҳсулотларини намойиш этиб боради.
Илгари мамлакатимизнинг ноширлик соҳасидаги халқаро алоқалари у қадар ривожланмаган эди. Айрим нашриётлар фақатгина у ёки бу хорижий давлатларда ўтказиладиган халқаро китоб кўргазмаларида иштирок этиш билан чекланган, холос. Дунё мамлакатларининг оммавий ахборот воситалари, нашриёт-матбаа соҳасида қўлга киритган ютуқлари, бой тажрибаси мунтазам ўрганилмаган, ўзаро тажриба алмашиш йўлга қўйилмаганди.
Халқаро муаллифлик ҳуқуқини таъминлаш мақсадида Халқаро ноширлар ассоциацияси бугунги кунда саводхонликни кенг тарғиб қилиш, мутолаани рағбатлантириш ҳамда жаҳон ноширларининг ўзаро тажриба алмашиши, савдо-сотиқ қилиши учун қулай шароит яратиш билан ҳам шуғулланмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Агентлик Халқаро ноширлар ассоциациясига ташкилотга аъзо бўлиш ташаббуси билан чиқди. Яқинда Агентликка IPAдан мактуб келди ва унда Ассоциация Бош котиби жаноб Жозе Боргиньо мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлашини маълум қилган. Шуни ҳисобга олиб, айни пайтда Агентлик томонидан ташкилотга аъзо бўлиш чоралари кўрилмоқда.
ЎзА
14.02.2018
http://uza.uz/oz/society/zbekiston-matbuot-va-akhborot-agentligi-ipaga-azo-b-ladi-13-02-2018
Капитал қурилишда лойиҳа ва қурилиш ишларини амалга ошириш тартибини оптималлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
“Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади
Сайтда фойдаланувчилар сони: 26
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони
24.09.2018 ҳолати |
Сайтга келиб тушган мурожаатлар |
Учтепа туманига келиб тушган мурожаатлар |
PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар |
Келиб тушгани мурожаатлар |
491
|
248 |
359 |
Ижродаги мурожаатлар |
83 |
114 |
172 |
Ижроси таъминланган мурожаатлар |
408 |
134 |
187 |
Муддати бузилган мурожаатлар |
15 |
2 |
25 |
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!
Девонхона |
(+9989 71) 274-20-77 |
Шикоятлар бўлими |
(+9989 71) 274-33-11 |
Факс |
(+9989 71) 274-01-56 |
