Deprecated: mysql_connect(): The mysql extension is deprecated and will be removed in the future: use mysqli or PDO instead in /var/www/vhosts/tashkent.uz/httpdocs/modules/frontend/news.php on line 4
 uchtepa.tashkent.uz Uchtepa.Tashkent.Uz - Кибержиноятчилар Ҳимояланмаган Wi-Fi Тармоқларидан Фойдаланмоқда
Фотогалерея
Видеогалерея
Кибержиноятчилар ҳимояланмаган Wi-Fi тармоқларидан фойдаланмоқда - Бўлимга қайтиш

...Шинамгина қаҳвахонага тушлик қилиш ва хушбўй қаҳва устида мазмунли суҳбат қуриш учун мижозлар ташриф буюрди. Уларнинг баъзилари веб-сайтларга бепул кирувчи Wi-Fi очиқ тармоғидан фойдаланишга қарор қилди. Вақт ўтиб, улар ўз реквизитлари, пароль ва шахсий маълумотларини ўзлаштирган уддабурон кибержиноятчилар қурбонига айлангани маълум бўлади. 

Киберхавфсизлик бўйича мутахассислар томонидан фирибгарликнинг бу усулига «honeypot» деб ном берилган. Ушбу усулнинг моҳияти гўёки қонуний ва очиқ ижтимоий тармоқ сифатида фаолият юритувчи Wi-Fi боғланишларни яратишдан иборат. Фойдаланувчилар бу тармоққа билмай туриб уланса, жиноятчилар хакерлик ҳужумини амалга ошириб, фойдаланувчи ва "псевдо тармоқ" ўзаро алмашган барча маълумотлардан фойдаланиш имконига эга бўлади. Бундай ҳужумлар кўпинча қаҳвахона ва ресторанлар, чакана савдо шохобчалари ва аэропортларда амалга оширилади. 

Маиший ва офис техникаси, гаджет ва планшет компьютерлари сўнгги моделларининг аксариятига Wi-Fi технологияси ўрнатилган. 

Wi-Fi тармоқларини ривожлантириш бўйича «Wi-Fi Alliance» тармоқ консорциуми тахминига кўра, бу йил дунёда Wi-Fi сигналини қабул қилувчи 3 миллиарддан ортиқ мослама ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, жорий йил ўтказувчанлик қобилияти катта бўлган ва кўп сонли мижозлар уланишини таъминлайдиган 802.11ax стандартидаги янги Wi-Fi авлоди сигналини қабул қилувчи маҳсулотлар бозорга чиқарилиши кутилмоқда. 

Айни дамда Wi-Fi тармоқлари орқали амалга оширилаётган жиноятлар сони ҳам ортиб бормоқда. Бу жиноятлар орасида энг кўп тарқалгани «Sniffing»дир. Жиноятчи жамоат жойларида ҳимояланмаган Wi-Fi тармоғига уланган барча фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари ва реквизитларини осонликча ўзлаштириб олиши мумкин. У қурбоннинг бошқа хизмат турлари, жумладан, банк хизмати ва онлайн-тўлов тизимига ҳам кириш имконини берувчи шахсий маълумотларини қўлга киритишга уринади. 

Жиноятчилар орасида, шунингдек, «Sidejacking» паролни бузиб очиш усули ҳам кенг тарқалган. У фойдаланувчи сессиясига уланиб олиш мақсадида маълумотлар пакетини таҳлил қилишдан иборат. 

Кибержиноятчилар қурбонига айланмаслик ва Wi-Fi тармоғига хавфсиз уланишни таъминлаш учун UZCERT компьютер ҳодисаларига чора кўриш хизмати мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган қатор муҳим қоидаларга амал қилиш лозим. 

Очиқ Wi-Fi тармоқлари бор жойда "фейк" тармоғига уланиб қолмаслик учун, биринчи навбатда, оммавий кириш нуқтаси номининг ишончлилигини текшириш зарур. Бунинг учун бино маъмуридан Wi-Fi уланиш тармоғи қандай номланишини сўраш кифоя. Оммавий Wi-Fi дан фойдаланиш жараёнида онлайн-банкинг ва онлайн-тўлов хизматлари, шунингдек, бошқа муҳим ресурсларга кирмаган маъқул. Мобиль телефон созламасида Wi-Fi тармоқларига автоматик уланиш кўзда тутилган бўлса, телефон эгаси аппарат тармоққа улангани ва шахсий маълумотларини мустақил равишда узатаётганини хаёлига ҳам келтирмаслиги мумкин. Бундан ташқари, Wi-Fi дан фойдаланадиган мосламалардаги ҳимоя дастурларини мунтазам янгилаб туриш лозим. 

Wi-Fi – истиқболли ва жадал ривожланаётган интернет-технологиялардан биридир. Оммавий Wi-Fi очиқ тармоқларидан фойдаланишда оддийгина хавфсизлик қоидаларига амал қилиш ҳар қандай кўнгилсизликларнинг олдини олишга ёрдам беради. 

Роман Бондарчук, ЎзА

12.01.2018

http://uza.uz/oz/tech/kiberzhinoyatchilar-imoyalanmagan-wi-fi-tarmo-laridan-foydal-11-01-2018

Олдин      Кейин

Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
Сайтда фойдаланувчилар сони: 63
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

13.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Учтепа туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

(2015 йилдан буён)

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

5

 

 

2

 

2142

 

555

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

2

 

120

 

511

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

3

 

2

 

1978

 

44

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

2

 

2

 

78

 

114

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

 


 

Ишонч телефон

(+9989 71) 217-24-30

Девонхона

(+9989 71) 274-20-77

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 217-24-30

Факс

(+9989 71) 274-01-56

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар