Deprecated: mysql_connect(): The mysql extension is deprecated and will be removed in the future: use mysqli or PDO instead in /var/www/vhosts/tashkent.uz/httpdocs/modules/frontend/news.php on line 4
 uchtepa.tashkent.uz Uchtepa.Tashkent.Uz - Юксак Эътироф
Фотогалерея
Видеогалерея
Юксак эътироф - Бўлимга қайтиш

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева таваллудининг 70 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда халқимизнинг севимли шоирасини муборакбод этиш учун ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунослар, адабиёт ихлосмандлари жам бўлди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фармонига биноан адабиётимиз равнақи йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати, ёш авлоднинг маънавий салоҳиятини юксалтиришдаги муносиб ҳиссаси, мамлакатимизнинг ижтимоий ҳаётидаги фаол иштироки учун Ҳалима Худойбердиева «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов Президентимиз фармонини ўқиб эшиттирди ва Ватанимизнинг юксак мукофотини Ҳ.Худойбердиевага тантанали равишда топширди. 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси М.Аҳмедов, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Г.Маъруфова, «Маънавий ҳаёт» журнали бош муҳаррири Э.Шукуров, «Саодат» журнали бош муҳаррири Ф.Жалилова, таниқли шоиралар Қ.Раҳимбоева, Ҳ.Ортиқбоева, адабиётшунос Қ.Йўлдошев ва бошқалар Ҳ.Худойбердиева ижодий фаолиятига тўхталиб, унинг ўзбек адабиёти равнақи йўлидаги улкан хизматлари, сўзга масъулияти ёш ижодкорлар учун юксак намуна эканини таъкидлади. Шоиранинг «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирлангани Президентимиз ижодкорларни доимо қўллаб-қувватлаб келаётганининг яна бир ёрқин намунасидир. 

– Ҳалима Худойбердиева шеъриятининг мавзу ва маъно кўлами ниҳоятда кенг ва чуқур, унинг шеърларида гўдак, аёл, ота-она, Ватан мавзулари устувор. У ўз шеърлари билан ўзбек аёлига поэтик ҳайкал қўйган ижодкор, – дейди таниқли адабиётшунос олим, профессор Қозоқбой Йўлдошев. – Шоиранинг шеърларини шунчаки ўқиб бўлмайди. Ҳар мисраси киши қалбидаги туйғуларни жўштиради, ҳаётга ишончни оширади, инсон номига муносиб бўлиб яшашга ундайди. 

– Устозимиз Ҳалима Худойбердиева шеърларини тез-тез такрорлаб тураман, – дейди Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Гули Нигор Авазова. – Устоз шеърларидаги шиддаткорлик, инсонийлик жиҳатлари, туйғулар туғёни, жасоратнинг намунаси биз, ёшларга ҳамиша сабоқ бериб туради. 

Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева адабиётимиз равнақи, ижодкорларни доимий қўллаб-қувватлашга қаратаётган юксак эътибори учун давлатимиз раҳбарига самимий миннатдорлик билдирди. 

Икром Аввалбоев, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА

18.05.2017

http://uza.uz/oz/culture/yuksak-etirof-17-05-2017

Олдин      Кейин

Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
Сайтда фойдаланувчилар сони: 13
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони
Тоифа Сони
Қабул қилинган 8
Ижрода 3
Ижроси таъминланган 5

ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!


 

Ишонч телефон

(+9989 71) 217-24-30

Девонхона

(+9989 71) 274-20-77

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 217-24-30

Факс

(+9989 71) 274-01-56

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар