uchtepa.tashkent.uz
Фотогалерея
Видеогалерея
Тарихий маълумотнома

  Тошкент воҳаси Тянь Шаннинг ғарбий ёнбағирларидан бошланиб Сирдарё этакларига тушадиган кенг тоғолди текислигининг бир қисмида жойлашган. Шарқда у учта - Угом, Писком ва Чатқол тоғ тизмалари билан ўралган бўлиб, бу тизмаларни шу номлар билан аталувчи дарёлар оқиб ўтувчи даралар ажратиб туради. Бу дарёлар қўшилиб Чирчиқ дарёсини ҳосил қилади. Чирчиқ дарёси Чорвоқ ҳавзасининг тор дарасидан ўтиб, Ғазалкентдан қуйироққа тушганда кенглиги баъзи жойларда 20 кмдан ошадиган қадимий текислик бўйлаб оқади. Ғарбда Чирчиқ водийсига бамисоли кенг амфитеатрдек Қизилқумнинг қайноқ нафаси урилади. Жанубий қисмида эса водийга кириб борувчи Оҳангарон дарёси ястанган. Ушбу текислик шимолида жойлашган Арис дарёсининг водийси билан бирга бу табиий сув тармоқлари Ўрта Осиё деҳқончилик воҳаларининг чекка минтақасини ташкил этади. Ундан шимол томонга қараб эса, яйловларга бой бўлган поёнсиз чўл ястаниб ётади.

  Чирчиқ дарёси ҳавзаси   Ўрта Осиёнинг қадимий дехқончилик ва шаҳар маданиятлари бешикларидан биридир. Унинг ҳудудида воҳанинг пойтахт маркази пайдо бўлган. Жойдан жойга кўчиб турган бу марказ қадимда ва ўрта асрларда Чоч ёки Шош, кейин эса Тошкент номи билан машҳур бўлган.

  Тошкент воҳасида барча тарихий даврларда сув мўл-кўл бўлган. Тарихан таркиб топган каналлар тармоғи шаҳарни сув билан таъминлаб турган. Шу боис шаҳар ҳеч қачон сув тақчиллигини сезмаган. Буни ўрта асрлардан то XIX асргача Тошкент тўғрисида ёзган муаллифлар ҳамиша таъкидлаб келганлар. Бу ердаги иқлим ҳозирги одамларнинг аждодлари пайдо бўлган, яъни бир неча ўн минг йил муқаддам мавжуд бўлган иқлимдан фарқ қилган. Иссиқ қуруқ ёз билан йиллик ёғин миқдорининг асосий қисми ёғадиган қаҳратон қиш алмашиниб турган.

  Воҳанинг тоғ ёнбағирлари ва текисликлар ўсимликларга бой бўлиб, ибтидоий одамлар овлайдиган ёввойи ҳайвонлар жуда кўп эди. Уларнинг аксарияти, жумладан, архар, жайрон ва асл буғу каби ҳайвонлар яқин вақтда йўқолиб битган бўлса, жунли каркидон, ғор айиғи, арслон сингари ҳайвонлар эса анча илгари йўқолиб кетган. Улар ҳақида ибтидоий одамлар манзилларини қазиб ўрганиш чоғида топилган қолдиқлар орқали маълумот олиш мумкин.  Бу ерларда бир неча юз минг йил аввал овчилик ва термачилик билан кун кечирувчи ибтидоий жамоалар ғорлар ва тоғ бағри бостирмаларини, ёки дарё соҳиллари ва чашмалар ёнидаги очиқ манзилларни эгаллаб макон қилганлар. Бундай жойлар ҳозирги Тошкент шаҳри ҳудудида ҳам мавжуд бўлган. Жумладан, Бўз сув ёқасидаги Қўшилиш манзилгоҳидан бирмунча нозик ишланган чақмоқтошлар, пичоқлар, бигизлар, ибтидоий усталар томонидан бундан тўққиз минг йил аввал ясалган ов ва меҳнат қуроллари топилди. Топилмалар орасидан ёввойи буқа суякларининг учраши, мутахассислар фикрича, уларнинг ўша вақтлардаёқ хонакилаштирилган деб тахмин қилишга асос бўлди. Ҳайвонларни хонакшташтириш жараёни Тошкент воҳаси ҳудудида ҳам кечган. Милоддан олдинги учинчи минг йилликдан бошлаб, бу ҳудуд дастлабки чорвадорлар томонидан ўзлаштира бошлашган. Улар иш асбоблари ва жездан қуроллар тайёрлашни ўрганганлар. Археологлар Тошкент шаҳри ҳудуди ва унинг атрофида чорвадорнинг кўпдан кўп қабрлари ҳамда қўрғонли даҳмаларини топганлар. Бу жойларда дафн этилганларнинг ёнига жездан ясалган иш асбоблари, қуроллар, зеб-зийнатлар ва қўлда ясалган идишлар ҳам қўйилган. Тошкент шаҳри ҳудудида бундай қабристонлар хозирги шампан виноси заводи яқинидан, шунингдек, Қорақамиш ариғи бўйидан топилган. Сирғали деган жойда эса дашт чорвадорлари ва йилқичиларининг манзили бўлганлиги аниқланган. Бу ердан иш қуролларидан ташқари бурама ҳалқали жез билагузуклар ҳам топилган.

  “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” 2009 й.


Печать 24 Июль 2014 Ўқилди: 1384




Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
Сайтда фойдаланувчилар сони: 101
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони
Тоифа Сони
Қабул қилинган 8
Ижрода 3
Ижроси таъминланган 5

ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!


 

Ишонч телефон

(+9989 71) 217-24-30

Девонхона

(+9989 71) 274-20-77

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 217-24-30

Факс

(+9989 71) 274-01-56

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар